2-son fakultet va gospital xirurgiya kafedrasi http://surgery.medped.tma.uz/uz Toshkent tibbiyot akademiyasi Fri, 10 Jul 2020 07:20:52 +0000 uz-UZ hourly 1 Кафедра профессори Фарҳод Назиров бевақт оламдан ўтди http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/443 http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/443#respond Wed, 27 May 2020 07:20:09 +0000 http://surgery.medped.tma.uz/?p=443 Batafsil]]>

Жорий йилнинг 15 апрель санасида кафедра профессори Фарҳод Назиров бевақт вафот этди. Шу муносабат билан профессор Фарҳод Назировнинг оила аъзоларига кафедра ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1-сон клиник шифохона маъмурияти ва у кишини таниган кўплаб тиббиёт ходимлари томонидан ҳамдардлик билдирилди.

Профессор Фарҳод Назиров 1950 йилнинг 1 январь санасида Сирдарё вилоятининг, Жиззах туманида туғилган. 1972 йилда I Тошкент Давлат тиббиёт институти даволаш факултетини тугатган ва шу йили ушбу институтнинг гистология кафедрасида илмий тадқиқотчи лавозимида иш бошлаган. 1974-1977 йилларда факултет хирургия ва гистология кафедраларида аспирантура ўтаган. 1978 йилда “Турли операциялардан олдин ва кейин меъда шиллиқ қаватини таққосий морфо-функционал баҳолаш” (Сравнительная морфо-функциональная оценка слизистой желудка до и после различных операций) мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1979-1985 йилларда факултет хирургия кафедрасида ассистент, 1985-1994 йилларда эса II Тошкент Давлат тиббиёт институти хирургик касалликлар кафедрасининг доценти лавозимларида ишлаган. 1991 йилда Москва шаҳрида “Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида операция услубини танлашни асослаш“ (Обоснование выбора метода операции при язвенной болезни двенадцатиперстной кишки) мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1994-1997 йилларда I Тошкент Давлат тиббиёт институти факультет хирургия кафедраси профессори, 1997-2005 йилларда эса ушбу кафедра мудири лавозимларида фаолият олиб борган. 2005 йил сентябр ойида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилиши муносабати билан Фарҳод Назиров академиянинг 2-сон факултет ва госпитал хирургия кафедрасида профессор лавозимида ишлаб келаётган эди.

Профессор Фарҳод Назиров 140 дан ортиқ илмий мақолалар, меъда-ичак хирургиясига бағишланган 10 та ихтиро ва 15 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, профессор Фарҳод Назировнинг бевосита раҳбарлиги остида 3 та номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган.

Истеъдодли педагог, тажрибали хирург ва устоз профессоримиз Фарҳод Назировнинг оила аъзоларига яна бир бор кафедра профессор-ўқитувчилари ва академия талабалари томонидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

]]>
http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/443/feed 0
Россиялик проф. Ветшев Ф.П. томонидан маъруза ўқилди http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/423 http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/423#respond Wed, 08 May 2019 18:09:03 +0000 http://surgery.medped.tma.uz/?p=423 Batafsil]]>

2019 йилнинг 8 май санасида Тошкент тиббиёт академияси, 2-сон факультет ва госпитал хирургия кафедрасининг госпитал хирургия базаси жойлашган Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг мажлислар залида И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва Давлат тиббиёт университети, 1-сон факультет хирургия кафедраси профессори т.ф.д., профессор Ветшев Федор Петрович томонидан маъруза ўқилди. Маъруза мавзуси «Использование робототехники при раке желудка» бўлиб, у тингловчилар томонидан катта қизиқиш билан тингланди.

Маърузага хирургия маркази ходимлари, 2-сон факультет ва госпитал хирургия кафедраси профессор-ўқитувчилари, талабалар, магистрантлар, клиник ординаторлар, малака ошириш курси тингловчилари ва бошқа тиббиёт муассасаларидан таклиф қилинган меҳмонлар қатнашишди. Профессор Ветшев Ф.П. маъруза қатнашчиларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Маъруза сўнгида 2-сон факультет ва госпитал хирургия кафедраси мудири профессор Акбаров М.М. томонидан профессор Ветшев Ф.П.га хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академиясига қилинган ушбу ташриф ва ўқилган маъруза учун хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ва барча маъруза қатнашчилари томонидан миннатдорчилик билдирилди. И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва Давлат тиббиёт университети билан Тошкент тиббиёт академияси ва хирургия маркази ўртасида ташкил этилган ушбу ҳамкорликни келажакда янада ривожлантириш таклифи киритилди.

]]>
http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/423/feed 0
Кафедра профессори Касимов Шухрат Закирович 70 ёшга тўлди http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/403 http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/403#respond Sat, 27 Apr 2019 07:48:53 +0000 http://surgery.medped.tma.uz/?p=403 Batafsil]]> Жорий йилнинг 20 март санасида кафедра профессори, тиббиёт фанлари доктори Касимов Шухрат Закирович 70 ёшга тўлди. Ушбу кун муносабати билан профессор олимни Тошкент тиббиёт академияси 2-сон факультет ва госпитал хирургия кафедрасининг госпитал хирургия базаси жойлашган Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази раҳбарияти табриклади.

Хирургия маркази директори академик Феруз Гофурович Назиров кафедра профессори Шухрат Закировични узоқ йиллик ибратли ҳаёт йўли, самарали ва серқирра фаолияти, олимни Республика ва дунё хирургияси ривожига қўшган ҳиссаси ва у киши тайёрлаган шогирдлари тўғрисида гапириб ўтди. Академик Феруз Гафурович қутлуғ 70 ёшни қаршилаган профессор олим Шухрат Закировични хирургия маркази раҳбарияти номидан самимий муборакбод этди.

]]>
http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/403/feed 0
Saytimizga xush kelibsiz http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/314 http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/314#respond Sun, 01 Apr 2018 20:31:28 +0000 http://surgery.medped.tma.uz?p=314 Hurmatli saytimiz mehmonlari,

Xush kelibsiz.

Toshkent tibbiyot akademiyasi tibbiy-pedagogika fakultetining Fakultet va gospital xirurgiya kafedrasi rasmiy veb-saytiga xush kelibsiz.

Ushbu sayrda Siz bizning kafedra hayotidan xabardor bo’lib borishingiz mumkin.

Doimo sog’-salomat bo’ling.

]]>
http://surgery.medped.tma.uz/uz/article/314/feed 0